cookie

We use cookies to improve your browsing experience. By clicking «Accept all», you agree to the use of cookies.

avatar

Qirsadaq.uz

Yangio‘l tuman "Qirsadaq " jome masjidi Imom xatibi Odiljon Narzullayevning shaxsiy kanali.

Show more
Advertising posts
201
Subscribers
+224 hours
No data7 days
+330 days

Data loading in progress...

Subscriber growth rate

Data loading in progress...

МУБОРАК КАЛИМАЛАР 📿 Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: "Аллоҳ таоло Аршни яратганда Ҳомил (кўтарувчи) фаришталарга уни кўтаришни буюрди. Арш уларга оғир келди. Аллоҳ таоло: "Субҳаналлоҳ, деб айтинглар, деб буюрди. Фаришталар, субҳаналлоҳ, дейишди, шунда уларга енгил бўлди. Улар Аллоҳ Одам алайҳиссаломни яратгунча субҳаналлоҳ деб туришди. 📿Одам алайҳиссалом акса урганида Аллоҳ таоло уни алҳамдулиллаҳ дейишга илҳомлантирди. Аллоҳ таоло айтди: "Сенга Раббинг раҳм қилди ва сен мана шунинг учун яратилдинг". Малоикалар шунда: "Иккинчи калима ҳам улуғ экан. Бизлар ундан ғафлатда қолмаслигимиз керак", дейишиб уни олдингисига қўшишди. 📿 Бир неча вақт фаришталар, субҳаналлоҳи валҳамдуллиллаҳи, деб айтиб юришди, бу ҳол Нуҳ алайҳиссалом замонларигача давом этди. Биринчи бўлиб санам тутган қавм Нуҳ алайҳиссаломнинг қавмлари эди. 📿Аллоҳ таоло Нуҳ алайҳиссалом қавмларини, лаа илаҳа иллаллоҳ, деб айтишга буюрди. Шунда улардан рози бўлишини билдирди. Фаришталар ўшанда: "Учинчи калима ҳам улуғ ва шарафли экан. Биз бундан ғафлатда қолмаслигимиз керак", дейишиб, уни олдинги икки калимага қўшишди. Узоқ муддат субҳаналлоҳи валҳамдулиллаҳи ва лаа илаҳа иллаллоҳ калимасини айтиб юришди. Бу ҳол Иброҳим алайҳиссалом пайғамбар бўлиб келгунларича давом этди. Аллоҳ таоло Иброҳим алайҳиссаломга қурбонлик қилишни буюрди. Кейин қўчқор берди. 📿Қўчқорни кўрганларида у зот хурсанд бўлиб, Аллоҳу акбар, дедилар. Фаришталар айтишди: "Бу калима ҳам улуғ ва шарафли экан", деб уни олдинги учтасига қўшишди ва субҳаналлоҳи валҳамдулиллаҳи лаа илаҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар, деб айтиб юришди. 📿Вақтики Жаброил алайҳиссалом бу гапларни Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга айтган эди. У зот шодланиб: "Лаа ҳавла ва лаа қуввата илла биллаҳил алиййил азим”, дедилар. Шунда Жаброил алайҳиссалом: "Бу калимани олдингиларига қўшинг", деди. "Танбеҳул ғофилин" китобидан. ☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! 👉 @Iymon
Show all...
00:24
Video unavailableShow in Telegram
🌙💐🌹ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!🌙☘🕋 💐🍃Авф этилмаган БАНДА; 💐🍃Қабул бўлмаган ДУО; 💐🍃Даф бўлмаган БАЛО; 💐🍃Шифо топмаган ХАСТА; 💐🍃Ҳузур топмаган ҚАЛБ; 💐🍃"АЛЛОҲ"ни зикр қилмаган "ТИЛ" қолмасин! 🍃💐 Дард кимда, қайғу кимда, 🍃💐 Бахт кимда, туйғу кимда, 🍃💐 Шодлик қалби муслимда 🍃💐 Жума айём муборак! 💐🍃 Динимиз доим омон, 💐🍃 Дилларда ишқу имон. 💐🍃 Эй муҳтарам мусулмон, 💐🍃 Жума айём муборак! 🌹🍃🌹ЖУМА МУБОРАК АЗИЗ ДИНДОШИМ.🌹🍃🌹 ➡️«НАМОЗ ДАРСЛИКЛАРИ» КАНАЛГА УЛАНИШ УЧУН БОСИНГ!👈👇👇 https://t.me/joinchat/AAAAAErCua6rpFZB4L4x2g
Show all...
8.95 MB
Ота-онанинг хизматини қилишда, уларнинг розиликларига етишишда сусткашлик қилманг! Балки қуш каби учинг! @Muslimaatuz
Show all...
🔥 1
02:55
Video unavailableShow in Telegram
#Диний_савол_жавоб Бел оғриганда намозни ўтириб ўқиса ёки умуман ўқимай турса бўладими? Мухаммад Айюб домла Хомидов https://t.me/joinchat/WRa6EdPjSM2fjcHR
Show all...
Bel_og'riganda_namozni_o'tirib_o'qisa_yoki_umuman_o'qimay_tursa.mp43.78 MB
#Ҳадис_286 📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Жам бўлиб овқат енглар. Фирқа бўлиб еманглар. Чунки барака тўпланиб еганлар билан биргадир» ✍Ибн Можа ривояти https://t.me/joinchat/WRa6EdPjSM2fjcHR
Show all...
ХАДИС ва ХАЁТ 📚

Бешикдан то кабргача илм изла!

01:25
Video unavailableShow in Telegram
#siyrat #bilasizmi 🌙 РАСУЛУЛЛОҲ СОЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВАСАЛЛАМНИНГ ОЁҚ КИЙИМЛАРИ 🎞 YouTube |📝 Telegram |💻Instagram |📝 Facebook
Show all...
SHIPPAK еп.mp46.67 MB
Шайтоннинг намоздан тўсиш усуллари: 1. Банда намоз ўқимоқчи бўлса, уни васваса қиламан: “Ҳали вақт бор-ку, хозир бандасан, олдин ишингни битир, кейин ўқирсан”, дейман! 2. Намозини кечиктира олмасам, одам шайтонлардан бирини йўллаб, улар воситасида кечикишини таъминлайман. 3. Буни ҳам қилолмасам, унга намоз ўқиётганида келиб: “Ўнгга қара, чапга қара”, дейман... Қараши билан юзидандан ўпиб , пешонасини силаб қўяман... Кейин эса: “Намозинг бузилди!” деган васваса билан намоздан чиқараман! 4. Ўнггу сўлга қаратолмасам, якка намоз ўқиётганида келаманда, худди хўроз дон чўқиганидек, тез-тез ўқишини буюраман! 5. Буни ҳам қилдиролмасам, жамоат билан намоз ўқиётганида келиб, бошини имомдан олдин саждадан кўтаришини буюраман ва намозини бузаман... Аллоҳ эса бундайларни Қиёмат куни "ЭШАК БОШЛИ" килиб тирилтиради! 6. Буни ҳам эплолмасам, намозда бармоқларини қарсиллатишини буюраман... Шу тариқа менга тасбеҳ айтган бўлади! 7. Қамбағалу бечораларга бориб, намозни ташлашларини буюраман... “Намоз сизлар учун эмас, бекорга вақт кетказманг!” дейман! 8. Касаларнинг ёнига бораман-да уларга: “Касалларга мажбурият йўқ, тузалгач, ўқийверасиз!” дейман... Уларни ношукрлик билан Аллохга исён қилишга чақираман ва баъзиларига куфр сўзларни айттиришга хам эришаман! ИБЛИС: "Қасамки, энди мени йўлдан оздирганинг сабабли мудом Сенинг тўғри йўлинг устида Уларни (Одам болаларини) кутиб ўтирурман... Сўнгра уларга олдиларидан ва ортларидан, ўнгу сўлларидан келиб (тўғри йўлдан оздирурман) ва (оқибатда) уларнинг кўпларини (берган неъматларингга) шукр қилган холларида топмайсан" (Аъроф, 16-17) Лекин, қачонки, Аллоҳга иқбол қиларкансиз ва Унинг ҳужжатларига ва далилларига қулоқ соларкансиз, қўрқманг ва ғамгин бўлманг: РОББИМИЗ: "Шубҳасиз, шайтоннинг макри заиф бўлувчидир" дейди. (Нисо, 76) ┄┅অঠই 🇺🇿 ইঠঅ┅┄ Ибрат излаганга — ибратдир дунё
Show all...
Масжидлардан янграётган азон саслари яъни "Аллоҳу акбар, Аллоҳу акбар" чақириғи аслида бу муаззиннинг эмас Аллоҳнинг чақириғидир. Бу чақириққа лаббай деб жавоб бермаслигингиз яъни "ишим кўп, сайрга чиқишим керак, намоз ўқимайман" деб муаззинга эмас Аллоҳга айтаётган бўласиз! Бир олимнинг гўзал сўзи бор: Сизни масжидга кирита олмаган иймон, Жаннатга кирита олади деб ўйлайсизми?! ➖➖➖ 🇺🇿 ➖➖➖ Ибрат излаганга — ибратдир дунё
Show all...
Устоз Бир зиёфатда бир киши ўзининг бошланғич синф устозини кўриб қолди. У устозига мутлақ ҳурмат ва эҳтиром билан боқиб: – Устоз! Мени танидингизми? Мени эсладингизми? – деди. Устоз: – Афсус, эслай олмадим, – деди. У киши деди: – Қандай эслай олмайсиз?! Ахир мен синфдошларимдан бирининг соатини ўғирлаган эдим. Соатини ўғирлатган синфдошим йиғлай бошлади. Сиз бизнинг барчамизни ўрнимиздан турғизиб чўнтакларимизни текширмоқчи бўлдингиз. Мен энди синфдошларим ва устозлар олдида шарманда бўлишимга ишондим. Энди улар мени доимо масхара қилишади, шахсиятим бутунлай барбод бўлади деб ўйладим. Сиз ўшанда биздан деворга қараб кўзимизни юмиб туришимизни сўраган эдингиз. Сиз чўнтакларни текшира бошладингиз. Менинг навбатим келганида чўнтагимдан соатни олдингиз ва текширишни давом эттирдингиз. Охирги болани ҳам текшириб сўнгра бизни ўтиришимизни айтдингиз. Мен ҳамон шарманда бўлишдан қўрқиб дағ-дағ титрар эдим. Сиз соатни эгасига қайтардингиз. У бола шодликдан йиғлаб юборди, соатини ким ўғирлаганини билмай қолди. Бутун ўқишим мобайнида ўғирлик ҳақида менга гапирмадингиз. Бошқа устозлар ҳам ўғирликни эслашмади. Эсладингизми устоз? Қандай эсламаслигингиз мумкин? Буни унутишингиз мумкин эмас! Устоз бутунлай хотиржамлик билан деди: – Йўқ, эслай олмадим. Ўшанда мен сизларни кўзларимни юмган ҳолатда текширганман! P.S.: Тарбия шундай нозик нарсаки, ундаги сал хатолик ҳам бир одамнинг бутун бир умрига салбий таъсир кўрсатмасдан қолмайди! ➖➖➖ 🇺🇿 ➖➖➖ Ибрат излаганга — ибратдир дунё
Show all...
Болани суннатга мувофиқ тарбия қилиш: 1. Болангизнинг сочини тараётганингизда, бу ишни Пайғамбар алайҳиссалом “Кимнинг сочи бўлса, уни икром қилсин!” деганлари учун қилаётганингизни билдиринг!  2. Ўғлингизга атир сепаётганингизда, бу ишни Набий алайҳиссаломнинг “Менга дунёларингиздан хушбўйлик ва аёллар маҳбуб қилинди. Кўзимнинг қувончи эса намозда қилиб қўйилди” деган гапларига эргашиб қилаётганингизни билдириб қўйинг!  3. Фарзандингиз мактабга кетаётганда, унга Пайғамбар алайҳиссаломнинг “Ким илм излаб йўлга тушса, Аллоҳ унга жаннатга олиб борадиган йўлни осон қилиб қўяди” деганларини эслатиб қўйинг!  4. Болангизга табассум қилаётганингизда, унга Пайғамбар алайҳиссаломнинг “Биродарингнинг юзига табассум ила боқишинг садақадир” деганларини билдириб қўйинг!  5. Болангизни мақтаётганингизда, унга Пайғамбар алайҳиссаломнинг “Ширин сўз ҳам садақадир” деганларини билдириб қўйинг!  6. Болангизни таомлантиришдан бўшаганингизда, унга бу ишни Пайғамбар алайҳиссаломнинг “Челагингдагини биродарингнинг челагига бўшатиб беришинг садақадир” деган сўзларига амал қилиб бажарганингизни билдириб қўйинг!  7. Катта ёшдагилар иштирок этаётган мажлисда ўтирганда, ўғлингиздан уларни ҳурмат қилишни талаб қилинг. “Шу ишимиз билан биз Набий алайҳиссаломнинг “Кичикларимизга раҳм қилмаган, катталаримизни ҳурмат қилмаган биздан эмас” деган сўзларига эргашяпмиз” денг.  ❗️Шу тарзда болаларингизнинг хатти-ҳаракатларини Пайғамбар алайҳиссаломнинг суннат ва сийратларига боғлаб боринг. Уларга ҳадиси шарифларни ўргатинг! ☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! @Duo_yodlash - Кунлик дуолар канали.
Show all...
Choose a Different Plan

Your current plan allows analytics for only 5 channels. To get more, please choose a different plan.