cookie

We use cookies to improve your browsing experience. By clicking «Accept all», you agree to the use of cookies.

avatar

Hadis Oyat | حدس ايات 📚

~•Hadislar Oyatlar 📚 ~•Hayoti Hikoyalar 🧕 ~•Qiroatlar 🎧 ~•Hikmatli so'zlar 🌺 ~•Hadis va Oyat kanali siz bilan 🫀 Fikr va Murojat uchun: @Hadiss_Oyatt_bot

Show more
Advertising posts
1 600
Subscribers
-824 hours
-677 days
+3130 days

Data loading in progress...

Subscriber growth rate

Data loading in progress...

00:37
Video unavailableShow in Telegram
Уларнинг Тил забони йўқ, Аммо Намозни ўз вақтида ўқишмоқда.
Show all...
22f1a003984d4f251571ba15bb778e183b9180b2422db7996b9e3d7f17799d25.mp41.02 MB
😢 4
Имомнинг манекен қизи💫           66-қисм. Касалхона биносига кираётганида хаёли Лайлода эди. Унга бунчалик таъсир қилганидан ўзи ҳам ҳайрон эди. Тўғри сўз қаерда бўлса ҳам ўз нафини беришини англади. Лайлони бу ботқоқликдан чиқараман, деб тиришар экан, ўзининг ботқоқликдан қандай қутулишини эса билолмас эди. Касалхона эшиги олдида манекен қизларни учратди. Дугоналаридан хабар олиб қайтишаётган бўлса керак, деб ўйлади. Улар жуда омадли ва бахтли манекен қизлар эдилар. Оилаларида муаммолари йўқ ва яхши пул ишлаб топишар эди. “Қандай бахтли қизлар” – дея хаёлидан ўтказди. Кейин бирдан охиратни ўйлаб қолди. Аллоҳ изн бермаган харом ҳаётнинг бадалини тўлаш жуда оғир бўлишини эслади. Фотима нимага қараса фикрлар, ҳамма нарсадан хулоса чиқарар эди. Ўзига ўз ҳолати ҳечам ёқмаётган эди. Бу кетиш руҳиятига салбий таъсир кўрсатиши аниқ эди. “Бу оламдан бутунлай чиқиб кетишим ёки бутунлай шўнғишим керак” – деган шайтоний васвасаларга дуч келар эди. Инсон қанчалик кўп гуноҳ қилишидан қатъий назар Исломда харомни ҳалол, ҳалолни харом демаса охири бахайр бўлишини билар эди. Отаси унга бу нарсаларни пухта ўргатган эди. Унда нега хотиржам яшай олмаётган, нега ҳаёти қийинчиликларга тўла эди? Устига устак бу қийинчиликлар ўзи орзу қилган эркинлик ва хурсандчиликлар ичида ўрин олган эди. Лайлонинг олдига кирганида онаси қизининг бош тарафида ўтирар эди. Фотима Лайлонинг онаси билан саломлашгач, дугонасига ўгирилди: – Тузукмисан, Лайло? Гиёҳванд моддалар билан ўзига келган Лайло кўзларини очиб жавоб берди: – Раҳмат, асалим, ўзинг қанақасан? Нежла билан Бону нега келишмади? – Улар мана бугунгина уйга кириб келишди. Мастликларидан оёқда туролмайдиган ҳолда. Нежла ақлини еб қўйган шекилли, яна йигитини алмаштирган, менимча.. – У менга ўзимни эслатади. Жоним деганга жонини беради. Нуқул алданади. Заррин ҳам жуда намунали қиз. Бирор марта оғзига гиёҳванд модда олмаган. Эркакларнинг қармоғига илинмайди. Лайлонинг онаси Фотимага нуқул совуқ назар билан қараётган эди, охири ичига ютолмай деди: – Қизимни бу аҳволга тушуриб виждонингиз қийналмадими? Фотима анграйиб қолган эди. Лайло ҳам хафа бўлиб онасига деди: – Нималар деяпсиз, ойи? Бу менинг энг тоза-беғубор дугонам. Унинг менга зиғирдек бўлса ҳам зарари тегмаган. – Сен шундай деб ўйлайсан. Бу балога қаердан илакишиб қолдинг? Шуларни деб эмасми? – Ойи! Мени йўлдан урганлар бир мафиянинг кўппаклари эди. Бу ўртоғимнинг менга умуман ёмонлиги йўқ. Мен асли йигитимнинг қурбони бўлиб қолганман. – Қўйсанг-чи, менинг ҳам йигитим бўлар эди. Унда нега мен гиёҳванд эмасман? – Ойи! Ҳозир замон бошқа. Ҳозир ёшларни бу балога ўргатиш учун ёлланган махсус ишчилар бор. Келишган йигитлар ва чиройли қизлардан фойдаланишади. Айниқса санъаткор ва манекенларни кўпроқ ёллашадики, ишлари тезроқ юришсин. Мени ҳам дискотекага олиб борган йигит йўлдан урди, ойи! Фотима ҳайратдан ёқа ушлади. Қизининг эркаклар билан юришига умуман эътироз билдирмас эди онаси. Бу қандай она бўлди? Чидолмасдан сўради? – Кечирасиз, сизлар гуноҳ ишларда эркин бўлган оила экансизлар. Нега қизингиз сизлар билан эмас биз билан яшайди? – Уни Лайлонинг ўзидан сўранг. Измирда кўнгил ёзиб, дам оладиган жойлар қуриб қолгандек, Истамбулга келди. Бизни овора қилганини кўрмайсизми? Яхшиям опамникида эдим. Ҳар доим ҳам самолёт топилмайди ахир. Мен бўлмаганимда қизимнинг ҳоли не кечарди бу ерда? Ким уни махсус касалхонага кўчирар эди? – Лайлони бу ердан олиб кетмоқчимисиз? – Ҳа нима? Шунча пайт сабр қилдим. Шифокор алмаштирмай қўяқолсин, дедим. Подиумларнинг гули қизим шу ерларга лойиқми, мана сиз айтинг? Бу гап Фотимага оғир ботган эди: – Сизнингча бу ерга кимлар лойиқ? Кимни лойиқ кўрасиз бу ерга? Аёл бундай саволни умуман кутмаган эди: – Нима десам экан? Ҳа энди оддий халқ бу ерга келиши мумкин. Пуллари йўқ бўлганидан кейин... Лекин бизнинг пулимиз ўзимизга етарли... Қизимиз учун... – Уларнинг пули бўлмаганлиги учун шу ерларга лойиқ кўряпсизми? Пулингиз қадрингизни ошириб берар экан-да. Аёл асабийлашиб кетиб қизига ўгирилиб сўради: – Нималар деяпти ўзи бу? Жиғимга тегмоқчими мени? – Ойижон, у менинг фикрлари тартибсиз дугонам бўлади. Ундан хафа бўлманг.
Show all...
3
Имомнинг манекен қизи💫           65-қисм. Инсон ўзига қиладиган зулмини бутун бошли армия ҳам қила олмайди. Нежла билан Бону оёқда тура олмайдиган даражада маст бўлиб уйга келишганида орадан икки кун ўтган эди. Уйида ўзи ёлғиз қолган Фотима қўрқув ичида кечган бу кунларнинг ҳисобини сўрай бошлади: – Қаерларда юрибсиз? Одам деган мундоқ уйига қўнғироқ қилиб хабар бериб қўяди-да. Нежла худди эшитмагандай индамасдан ётоқхонасига кириб кетди, Бону жавоб берди: – Кўнглимизни ёздик, дам олдик. – Икки кундан бери қаерда эдингиз? Бону Фотимага қараб жавоб берди: – Дугоналаримизникида эдик, бошқа ҳеч нарса сўрама. – Нежла-ку майли, лекин сен тавба қилмаганмидинг? – Мен баданимни сотганим йўқ-ку. Бир неча кундан бери оғир кунларни бошидан кечираётган Фотима ғазаби қайнаб бақира кетди: – Тўйдим, тўйиб кетдим бу сизларнинг ваъдаларингиздан. Фоҳишалар баданини пулга сотганларгина эмас, пулсиз бўлса ҳам шу ишни қилиб ҳалиям тавба қилмаганлар эмасми? Лекин ҳамма айб ўзимда. Аллоҳга ишончи бўлмаган одамнинг тавбасига ишониб у билан дўст тутинибман-а. Менга берган сўзингизни унутманг. Бону креслонинг устида ўтирар экан, кўзлари катта-катта бўлиб Фотимани кузатар эди: – Тинчликми? Нима бошимизга отинойлик қилгани келганмисан? Сен борсан деб энди дам ҳам ололмаймизми? – Ўзи зинонинг ҳам бундай дам олишларнинг ҳам номи алмашиб қолган. Харом дунёингизда харом кун кечиряпсизлар. Бўлди қилинг энди, тавба қилиб ўз оилангизни қурсангиз бўлмайдими? Бу ўзи қанақаси, фоҳиша бўлдингизми, манекенми? Ҳеч қайсинингиз Аллоҳдан қўрқмайсиз, кейин Жаннатнинг энг гўзал жойлари сиз учун ажратиб қўйилганлигини айтасиз. Аллоҳдан қўрқмасангиз, атрофдагилардан уялинг. Бону жаҳл билан жавоб берди: – Аллоҳдан қўрқмасам, атрофимдагиларга қараб ўтираманми? – Дадам айтардилар, одам Аллоҳдан ёки қонундан қўрқиши керак, бўлмаса гуноҳ дегани ҳар куни кўпаяверади, деб. Сизлар кетганингиздан бери Лайлонинг аҳволи қандай бўлганлигини биласанми? Бону хавотирланиб қарагач, Фотима унинг рўпарасига ўтириб олиб тушунтира бошлади: – Сал қолса Лайлодан ажралиб қолар эдик. Мазаси қочиб қолди. Ўзини деразадан ташқарига отса бўладими? Бону эса пинагини ҳам бузмай жавоб берди: – Мен бунақанги воқеаларга ўрганиб қолганман. Қўл-билакларнинг кесилиши, жонига қасд қилишлар, ўлимларга ўрганиб қолганман. Бу нарсалар энди мени ҳайратда қолдирмайди. Мени ҳайрон қолдираман, десанг, бошқа қизиқроқ нарса ўйлаб топ... Ҳа, майли. Лайло ўзи қаерда ҳозир? Фотима Бонунинг сўзлашиш оҳангидан ҳангу манг бўлиб қолди. Ичкиликни деб Бонунинг бунақанги даражада ҳиссиз бўлиб қолганини ўйлаб жавоб берди. – Бор, кириб ёт. Уйғонганингда Нежлага гапириб берарсан. Мен Лайлонинг олдига кетяпман. Қолганини кечки пайт гаплашамиз. Фотима ишхонасига қўнғироқ қилиб рухсат сўради. Лайлони кўргани кетар экан, уни саволлар тинч қўймас эди: “Нега уйдан кетди? Қандай қилиб бу ҳаётга ўзининг халол тинч-осуда ҳаётини алмашди?” Кейин ота-онасининг уни тўғри йўлга солиш учун чеккан машаққатларини эслади. Йўллардан ўтар экан, баъзан дўкон деразаларидан ўзига қараб ачиниб кетар эди. Бошқалар кўрганда танимасин деб ва янаям чиройли кўриниши учун сочларини бўятган эди. У бугунги Фотима билан илк маротаба Қуръон курсларига борган Фотима ўртасидаги катта фарқни кўрди. Ўша пайтларда баъзи мавзуларда исён қилса ҳам ташқаридан қараганда унинг мусулмон эканлиги аниқ эди. Ҳозир эса на мусулмон эканлиги на мусулмон эмаслиги маълум эмас эди. Исломга кўра унинг иффатини билдирадиган ҳеч нарса йўқ эди устида. Нега бу ҳаётни танлади? Ким унга бу ҳаётни нима сабабдан тавсия қилганини эса сўрамас эди. Отасининг ҳар бир гапи кўз олдида тасдиқланар экан, энди у оқу қорани ажрата оладиган даражага чиққан эди. Шунча камчиликларни кўрса ҳам ҳалиям нафсини енга олмас, аммо айни пайтда нега ўзлигини қайта тиклай олмаётганини ўзидан тинмай сўрар эди. Нуқул бошқаларни тахлил қилар эди-ю, ўзи ҳақида бош қотирмас эди.
Show all...
4
Имомнинг манекен қизи💫           64-қисм. У югуриб эшикни очганича зинадан пастга тушар экан овозининг борича бақирар эди: ​​– Ҳой қўшнилар ёрдам беринглар, одам ўляпти. Ҳолбуки инсонийлик ўлганига бир неча йиллар бўлган эди... Ёрдам бериш у ёқда турсин, ҳеч ким эшикни очиб нима бўлди, деб сўрамаётган ҳам эди. Ҳамма бир нималардан қўрқадиган бўлиб қолган эди. Дераза остига етиб келганида Лайлони ерда қон-тер ичида ётганини кўрди. Унинг ёнига бориб қарашга аввалига юраги дов бермади. Лайлони ўлиб қолди, деб ўйлар, ўликка яқинлашишга қўрқар эди. Бирдан бошини кўтарганида юқори қаватлардан унга қараб турган қўшниларни кўрди. Аммо ҳеч ким унга ёрдам берай демас эди. У яна бақира бошлади: – Бирортангиз келиб ёрдам берсангиз-чи. Кўрмаяпсизми? Ўртоғим жон беряпти, уни касалхонага олиб борайлик. Иккинчи қаватда бир одам унга жавобан: – Милицияга телефон қилдим, тез орада келиб қолишади. Қўлимдан келгани шу, – деди. Фотима ўзини зўрға қўлга олиб, Лайлога яқинлашди, қўлидан тутди. Лайлонинг қўллари қон бўлгани учун пульсини топа олмади. Юзи ҳам қон ичида қолган эди. Тирикмиди йўқми, тушуниб бўлмас эди. Юзига шапатилаб, ёлворар эди: – Лайло, илтимос қиламан, кўзларингни очгин. Сал ўтиб милиция етиб келди. Лайлони ҳам, Фотимани ҳам машинага чиқаришди. Фотима тинмай йиғлар, милиция ходимларидан бири эса Фотимани хақорат қила бошлади: – Олдин уни деразадан отиб юбориб, энди ақлинг кириб пушаймон бўляпсанми? Хушларингни йўқотгунча ичасизлар. Кейин бир-бирларингни ўлдиришгача борасизлар. Ҳар куни шу аҳвол. Милиция ходимлари бу воқеаларнинг асл айбдори тузимлигини, ёшларни ҳам шу аҳволга туширган тузимлигини билмас эди. Фотима эса ўзини йўқотиб қўйганидан уларни эшитмаётган ҳам эди. Унинг бутун фикри Лайлода эди: – Кўзларингни оч, ўртоқжон, ёлвораман оч. Касалхонага етиб келишлари билан Лайлони операцияга олиб кетишди. Унинг қовурға суяклари ва оёқлари синган эди. Боши ҳам беш-олтита жойидан ёрилган эди. Эрталаб соат ўнбирларда Лайло кўзини очганида Фотима унинг бошида турар эди. Комиссар Фотимага огоҳлантириш берди: – Ўзингга эҳтиёт бўл, агар ўртоғинг тирик қолмаганида сени айбдор деб билиб, қамоқхонада чиритишар эди. Бип-бинойи қизга ўхшайсан. Бунақаларнинг орасида сенинг нима ишинг бор? Уйингга, оилангга қайт. Жинниларнинг ичида сен ҳам жинни бўлиб қоласан. Бирдан Лайло зўрға инграб гапира бошлади, у ҳали том маънода ўзига келмаган эди: – Демет, дарров ойимга телефон қил. Мени бу ердан чиқаришлари билан даволатишсин. Яна наркотик бериб вақтинчалик даволатишмасин. Мени... мени қутқар, Демет. Ёнимдан кетма. Бир неча соат ўтиб Лайлонинг онаси етиб келди. Кўз ёшлари тинмай боласини қучоқлар эди: – Болам, Лайлом. Сенга нима бўлди? Нима бўлгани ҳаммага аён эди. Кошки унинг онаси нима бўлганини эмас, олдиндан бу воқеанинг олдини оладиган оналардан бўлганда эди! Давоми бор.
Show all...
😢 1🤗 1 1
Huzurbaxsh iqtiboslarr🔥 Huzurbaxsh iqtiboslarr🔥 Huzurbaxsh iqtiboslarr🔥 Barchamizga o'zi manfaatli qilsin🤲
Bizni kuzatishda davom eting!
Show all...
07:07
Video unavailableShow in Telegram
Тавбам ва ибодатим қабул бўлаябдими йўқми, Аллоҳ мени кечирармикан деб иккиланиб юрганлар кўринг... Ақлимни жойига қўйиш учун жуда куп вақт керак бўлди ... Алҳамдулиллаҳ ... Аллоҳим, майдадир, каттадир барча гуноҳларимга истиғфор айтаман. Тавбамни қабул эт! Маъсиятларимни қор сувида, ёмғир сувида юв, мени покиза ҳолимга қайтар! Чўмилган фарзандга тоза кийим кийдирадилар, тоза уст-бош берадилар, ҳатто ғусл қилдирилган ўликка ҳам янги кафанлик насиб этади. Аллоҳим покланган вужудимга янги кўйлак, янги Ҳаёт бер ва ҳаргиз менинг ичимга эски зиндонни жойлаштирма! Сенга покиза ҳолимда йўлиқишни истайман... : Махбубия
Show all...
12.54 MB
😢 3
Bismillahir rohmanir rohiym ✍ Abu Hurayra roziyallohu anhudan rivoyat qilinadi: ✨ Zimmasida qarzi bilan vafot etgan kishi keltirilsa, Rasululloh sollallohu alayhi vasallam: "Qarzi uchun biror ortiqcha narsa qoldirganmi?" deb so'rar, agar qarziga yetarli narsa qoldirgani aytilsa, janoza o'qir edilar. Aks holda musulmonlarga: "Birodaringizga janoza o'qib qoʻyinglar", der edilar. Alloh u zotga futuhotlarni ochib bergach: "Men mo'minlarga oʻzlaridan koʻra haqliroqman. Mo'minlardan kim vafot topsa-yu, qarz qoldirgan boʻlsa, uni to'lash mening zimmamga va kim mol-mulk qoldirgan bo'lsa, merosxo'rlarigadir", dedilar. 📋 Sahihul Buxoriy
Show all...
2
Choose a Different Plan

Your current plan allows analytics for only 5 channels. To get more, please choose a different plan.