cookie

We use cookies to improve your browsing experience. By clicking «Accept all», you agree to the use of cookies.

avatar

Globus24 | Расмий канал

Ўзбекистонда ва дунёда рўй бераётган энг сўнгги янгиликлар ва хабарлар, шунингдек тезкор расмий хабарлар манбаси. MUROJAAT uchun @globus_callback_bot Для ОБРАЩЕНИЙ @globus_callback_bot

Show more
Advertising posts
1 982
Subscribers
-424 hours
-227 days
-9730 days

Data loading in progress...

Subscriber growth rate

Data loading in progress...

Даштобод темир йўл станцияси бошлиғи пора олган вақтида ушланди   “Темирйўлинфратузилма” АЖнинг Жиззах вилояти Зомин туманидаги Даштобод станцияси бошлиғи ихтисослашмаган дўконларда бошқа товарлар чакана савдоси билан шуғулланувчи МЧЖ томонидан Тожикистон ҳудудидан Ўзбекистонга олиб келинадиган кўмир маҳсулоти ортилган 100 та юк вагонларини ўзининг танишлари орқали божхона кўригидан навбатсиз ўтказиб бериш, станцияда юкни тушириш жараёнида вагонлар белгиланган вақтдан ортиқ туриб қолган тақдирда темир йўл жаримасини қўлламаслик ҳамда юк белгиланган вақтда тушириб олинганлиги бўйича ҳужжатни расмийлаштириб бериш эвазига МЧЖ вакилидан ҳар бир вагон учун 100 АҚШ долларидан жами 10 минг доллар талаб қилади. Ўтказилган тезкор тадбирда станция бошлиғи 40 та вагон учун 4 минг доллар олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди. Унга нисбатан Жиноят Кодексининг 210-моддаси (пора олиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилган. Таъкидлаш лозимки, мазкур мансабдор шахс муқаддам Жиноят Кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан судланган бўлсада, ўз хатосидан тўғри хулоса чиқармаган. Обуна бўлинг 👉 https://t.me/globus24uz
Show all...
ХAVFSIZLIK 🇺🇿

  Даштобод темир йўл станцияси бошлиғи пора олган вақтида ушланди   “Темирйўлинфратузилма” АЖнинг Жиззах вилояти Зомин туманидаги Даштобод станцияси бошлиғи ихтисослашмаган дўконларда бошқа товарлар чакана савдоси билан шуғулланувчи МЧЖ томонидан Тожикистон ҳудудидан Ўзбекистонга олиб келинадиган кўмир маҳсулоти ортилган 100 та юк вагонларини ўзининг танишлари орқали божхона кўригидан навбатсиз ўтказиб бериш, станцияда юкни тушириш жараёнида вагонлар белгиланган вақтдан ортиқ туриб қолган тақдирда темир йўл жаримасини қўлламаслик ҳамда юк белгиланган вақтда тушириб олинганлиги бўйича ҳужжатни расмийлаштириб бериш эвазига МЧЖ вакилидан ҳар бир вагон учун 100 АҚШ долларидан жами 10 минг АҚШ доллари талаб қилади. Давлат хавфсизлик хизмати ва Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда станция бошлиғи 40 та вагон учун 4 минг АҚШ доллари олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди. Ҳозирда унга нисбатан Жиноят Кодексининг 210-моддаси (пора олиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилган. Таъкидлаш лозимки, мазкур мансабдор шахс муқаддам Жиноят Кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан судланган бўлсада, ўз хатосидан тўғри хулоса чиқармаган.

205 миллион долларга қурилиб, 87 миллион долларга сотилган Hyatt Regency учун имтиёзлар ниҳоят тугатилади Янги фармон билан қатор солиқ имтиёзлари бекор қилинмоқда. Бу самарасиз имтиёзлар орасида Hyatt Regency Tashkent меҳмонхонаси қурилиши учун Hyatt гуруҳига алоқадор компанияларга берилган имтиёзларнинг тугатилаётгани алоҳида эътиборли. Тошкент шаҳрининг қоқ марказида ўзбек амалдорларининг самарасизлиги учун қўйилган ҳайкал дейиш мумкин бўлган, аслида 205 миллион доллардан қимматга тушган Hyatt Regency учун имтиёзлар нега 2022 йилда, меҳмонхона 87 миллион долларга сотилган пайтда бекор қилинмагани савол туғдиради. Майли, ҳечдан кўра кеч. Лекин худди Hyatt Regency қурилиши сингари юзлаб самарасиз лойиҳаларга берилган ва атайин ўзбек чиновникларининг "эсидан чиқиб қолган" имтиёзлар яна қанча? Уларни ким эслайди ва қачон бекор қилади? Ўтган даврларда берилган ва ҳисобсиз тарқатилган, ёпиқ ва очиқ солиқ ва божхона имтиёзларини ёппасига бекор қилиш вақти келмадими?
Show all...
bakiroo

Hyatt Regency бизга 205 миллион доллардан ҳам қимматроққа тушган Ёмон қарорларнинг тимсолига айланган Hyatt Regency меҳмонхонасининг қиймати қанчалиги бўйича баҳсларда унинг қурилишига сарфланган 205 миллион доллар келтирилади ва кўпчилик шу рақамга асосий урғу бераяпти. Афсуски, бу якуний рақам эмас. Чунки меҳмонхона қурилиши ва кейинги фойдаланувида берилган бож ва солиқ имтиёзлари қийматини ҳеч ким ҳисоблагани йўқ. Буям бир неча ўн миллион доллар бўлса керак. Яна меҳмонхона кредитларининг сўндирилиши қиймати ҳам бор. Hyatt Regency кредитларини сўндириш учун 2020 йилда бюджетдан 66 млрд.сўм, 2021 йилда 71,3 млрд.сўм, 2022 йилда 69 млрд.сўм ажратилган. Яъни охирги уч йилнинг ўзида бюджетдан жами 206,3 млрд.сўм ёки 20 миллион доллардан ортиқ бюджет пули киборларнинг ҳашаматли меҳмонхонаси қарзларини ёпишга кетган. Ундан аввалги йилларда маълумотлар очиқланмаган.

Photo unavailableShow in Telegram
Сурхондарё вилояти “Тоза ҳудуд” ДУКга ортиқча олинган 3,2 млрд сўм маблағни истеъмолчиларга қайтариш бўйича кўрсатма берилди Рақобат қўмитасининг ўрганиш ва таҳлилларида Сурхондарё вилояти “Тоза ҳудуд” ДУК мавжуд тартиб-қоидаларга риоя қилмаган ҳолда, яъни тартибга солинадиган нархлар (тарифлар)ни декларация қилмасдан (тасдиқламасдан) ёки келишиб олмасдан қўлланилиши натижасида 522,6 млн сўм, кўрсатилмаган хизмат учун 2,7 млрд сўм, жами 3,2 млрд сўм миқдорида ортиқча даромад олинганлиги ҳолати аниқланди. “Тоза ҳудуд” ДУК нисбатан иш қўзғатилиб, натижаси юзасидан белгиланган тартибда молиявий жарима қўлланилди. Шунингдек, 3,2 млрд сўмдан ортиқ маблағни истеъмолчилар фойдасига қайта ҳисоб-китоб қилиниши бўйича бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатма берилди. Обуна бўлинг 👉 https://t.me/globus24uz
Show all...
Президент ҳузурида: ➖Янги қуриладиган, баландлиги 12 метрдан ёки умумий майдони 500 квадрат метрдан ортиқ бўлган биноларни лойиҳалаштиришда унга туташ ҳудудларнинг камида 25 фоизини кўкаламзорлаштириш талаби қўйилади. ➖қурилиш майдонларида атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш талабларига риоя қилмаслик бўйича маъмурий жавобгарлик жорий этилади; ➖дарахтларни кесиш ва қасддан қуритиш, дарё ўзанларидан ноқонуний қум-шағал қазиб олиш, чиқиндиларни белгиланмаган жойларга ташлаш кабилар учун жарималар оширилади ва қатъийлаштирилади; ➖ёввойи ҳайвонларни уй шароитида, цирк ва шапитоларда сақлаш ҳамда томошаларда фойдаланиш тақиқланади. Манба
Show all...
Шавкат Мирзиёев - Ўзбекистон Республикаси Президенти

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Республикаси Президенти – Президентнинг расмий сайти. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ҳақида маълумот

Photo unavailableShow in Telegram
Тошкентда иссиқлик ва иссиқ сув тарифлари 15 фоизга оширилади Тошкент шаҳрида иссиқ сув ва иссиқлик таъминоти учун тарифлар оширилади. Бу ҳақда халқ депутатлари пойтахт кенгашининг ушбу таклифни маъқуллаган 12 сентабрдаги қарорида айтилади. Аҳолига иссиқлик ва иссиқ сув таъминоти хизматларининг янги чакана тарифи 15 фоизга ошади ва 105 754 сўм/Гкал ўрнига 121 617 сўмни ташкил этади. Охирги марта нарх жорий йилнинг 2 апрелида — ўтган иситиш мавсуми тугаганидан кейин кўтарилганди. Обуна бўлинг 👉 https://t.me/globus24uz
Show all...
Photo unavailableShow in Telegram
Ҳудудгаз таъминот АЖ собиқ раиси Баҳодир Эшмуратовга нисбатан Бош прокуратура томонидан жиноят иши қўзғатилган. Обуна бўлинг 👉 https://t.me/globus24uz
Show all...
00:59
Video unavailableShow in Telegram
Қирғизистонда коррупционер амалдорларнинг оила аъзоларига давлат лавозимида ишлашга рухсат берилмайди Миллий хавфсизлик раҳбари 3 йилдан бери мамлакатда порахўрликка қарши кураш ишлари якунланмаётганини айтди. «Ҳатто ўз сафларимизни ҳам тозалай олмаймиз. Тўғри, коррупция маълум даражада камайди, лекин уни бутунлай йўқ қила олмадик. Ўғриларни қамаймиз, аммо улар яна озодликка чиқишади. Нима қилишимиз керак? Қонуний равишда коррупция учун жазони кучайтириш лозим», деди Қамчибек Ташиев. Обуна бўлинг 👉 https://t.me/globus24uz
Show all...
Ташиев.mp414.57 MB
❗️Айрим товарлар ва хизматлар бўйича ҚҚС имтиёзлари бекор қилинади Президент Фармони билан 2025 йил 1 январдан:йўловчиларни ягона тарифлар бўйича ташиш хизматларини кўрсатиш айланмаси ҳамда ногиронлиги бўлган шахсларнинг жамоат бирлашмалари ягона иштирокчиси ҳисобланган юридик шахслар томонидан реализация қилинадиган товарлар ва хизматлар учун қўшилган қиймат солиғи бўйича имтиёзлар бекор қилинади; ➖ янги барпо этилаётган боғлар, токзорлар ва тутзорлар эгаллаган ерлар учун юридик шахслардан олинадиган ер солиғини тўлашдан озод қилиш тарзидаги имтиёзни бекор қилган ҳолда, мазкур ер участкалари бўйича солиқ ставкаси 50 фоизга камайтирилади. Обуна бўлинг 👉 https://t.me/globus24uz
Show all...
Тунда республика марказий ҳудудларида ёмғир ёғиб ўтган. Ўзгидромет 19 сентябрга ўтар кечаси республика марказий вилоятлари (Бухоро, Навоий, Самарқанд ва қиман Қашқадарё), Тошкент, Жиззах ва Сирдарё вилоятлари баъзи ҳудудларида ёғингарчилик бўлиш эҳтимолини прогноз қилганди. Бугун кундуз куни юқори эҳтимол, республиканинг фақат тоғли ҳудудларида ёғингарчилик сақланади.
Show all...
02:02
Video unavailableShow in Telegram
“Ҳаммадан бир хил ундирилади” — Китобда ёшлар етакчиларининг маоши пахта терими учун ушлаб қолинмоқда Ижтимоий тармоқларда Ёшлар ишлари агентлиги Китоб тумани бўлими раҳбари Соҳиб Раҳмонов эканлиги айтилган аудио ёзув тарқалди. Унда тумандаги ёшлар етакчилари маошидан пахта терими учун 3 млн сўмдан пул ушлаб қолинаётганлигини эшитиш мумкин. Раҳмоновнинг ўзи буни рад қилмоқда. МанбаKun.uz Обуна бўлинг 👉 https://t.me/globus24uz
Show all...
0.mp46.53 MB
😁 1
Choose a Different Plan

Your current plan allows analytics for only 5 channels. To get more, please choose a different plan.