cookie

We use cookies to improve your browsing experience. By clicking «Accept all», you agree to the use of cookies.

avatar

MASJIDI BALAND

Бухоро вилояти Бухоро шаҳар "МАСЖИДИ БАЛАНД " жоме масжидининг саҳифаси. Талаб ва таклифлар @MirsaidBakhromov https://t.me/saidovmirshod0889

Show more
Advertising posts
265
Subscribers
No data24 hours
+17 days
+430 days

Data loading in progress...

Subscriber growth rate

Data loading in progress...

🕌 "Бухоро вилояти  20 - 26-сентябрь кунлари учун намоз вақтлари" Яқинларингизга улашинг: 👇 Бизни кузатиб боринг ТЕЛЕГРАМ I ЮТУБ I ИНСТАГРАМ
Show all...
🔥 3👍 1 1
МАЙЙИТНИ ҚАБРДА ЮЗИНИ ОЧИБ ҚЎЙИЛИШИ ТЎҒРИМИ? #дафн_маросими ❓533-CАВОЛ: Ҳурматли Устозлар! Саволим шундан иборатки, мен қабристонда гўрковлик қиламан. Ишимни динимиз кўрсатмалари асосида бажаришга ҳаракат қиламан. Биз томонларда майитни қабрга қўйилгандан сўнг "кафанини чайнаб қўяди", деб уни юзини очиб қўйиш одати мавжуд. Бу қанчалик тўғри? Жавоб учун ташаккур. 💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Умумий ҳолатда қабрда маййитнинг юзини очишга бирор ишончли далил борлигини билмаймиз. Балки шаръий далилларнинг зоҳири маййит хоҳ эркак бўлсин, хоҳ аёл бўлсин, юзи очилмаслигига далолат қилади. Чунки қоидага кўра, бутун тана ёпилгани каби юзни ҳам ёпиш лозим. Фақат эркак киши эҳромдалик ҳолатида вафот этса, боши ўралмайди, юзи ҳам ёпилмайди. Бунга қуйидаги ҳадис далолат қилади: Ибн Аббос разияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: «Бир киши эҳромдалик ҳолида туясидан йиқилиб бўйни синди ва вафот этди. Шунда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам: “Уни сув ва сидр билан ювинглар, иккала кийимига кафанланглар. Бошини ҳам, юзини ҳам ўраманглар. Зеро, у қиёмат куни талбия айтган ҳолида тирилтирилади”, дедилар”. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво ҳайъати. @diniysavollar Савол йўллаш 📲 @SavollarMuslimUzBot ▫️ Каналга уланиш▫️
Show all...
👍 1
Photo unavailableShow in Telegram
#Ҳидоят_таваллуди Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам марҳамат қилдилар: «Албатта, мен яхши хулқларни тамомига етказиш учун юборилдим». 📚Имом Аҳмад ривоят қилган. 🔗 Улашинг: @diniysavollar
Show all...
1
#Жавомеъул_калим عَنْ زَيْدِ بْنِ ثَابِتٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ ﷺ قَالَ: «نَضَّرَ اللهُ امْرَأً سَمِعَ مِنَّا حَدِيثًا، فَحَفِظَهُ حَتَّى يُبَلِّغَهُ غَيْرَهُ، فَرُبَّ حَامِلِ فِقْهٍ إِلَى مَنْ هُوَ أَفْقَهُ مِنْهُ، وَرُبَّ حَامِلِ فِقْهٍ لَيْسَ بِفَقِيهٍ». رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ وَالتِّرْمِذِيُّ. Зайд ибн Собит розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Биздан бир ҳадисни эшитиб, уни ёдлаб олиб, бошқасига етказган одамни Аллоҳ ёрлақасин. Баъзи фиқҳни олиб юрувчи ўзидан кўра фақиҳроққа (етказади) ва баъзи фиқҳни олиб юрувчи фақиҳ эмасдир», деганлар». Абу Довуд ва Термизий ривоят қилганлар. Муаллиф: Доктор Муҳйиддин Муҳаммад Аввома Таржимон: Исмоил Муҳаммад Юсуф #Абдулҳамидхон #Сўнгги_Император Facebook I Instagram I Youtube I Одноклассники I VK| tiktok Ўтказиб юборманг 👇 https://t.me/basmalatv
Show all...
Log in or sign up to view

See posts, photos and more on Facebook.

ҚУРЪОН РАҲМАТДИР Имом Лайс ибн Саъд раҳматуллоҳи алайҳ айтади: Аллоҳнинг раҳмати ҳеч бир инсонга Қуръон тингловчига келганчалик тез келмайди. Бунга далил Аллоҳ таолонинг ушбу ояти: «Қуръон тиловат қилганда уни тингланглар ва жим туринглар, шояд раҳматга эришсангиз». Ушбу оятдаги «шояд» сӯзи вужуб (яъни бӯлиши аниқ экани)ни ифодалайди. * Ушбу ваъда Қуръон тингловчи ҳақида айтиляпти. - Энди агар у Қуръон ӯқувчи бӯлса-чи? Бунга нима дейсиз..? - Агар у Қуръон ёдловчи бӯлса-чи...? Агар у Қуръонни тушуниб-тадаббур қилувчи бӯлса-чи...? Агар у Қуръонга амал қилувчи бӯлса-чи...? Нима деб ӯйлайсиз, агар у мазкурларнинг барчасига амал қилиш билан бирга ӯзга инсонларни ҳам шунга тарғиб қилса, ҳамда уларни қӯлдан келганича қӯллаб қувватлаб турса-чи?! «Аллоҳнинг ҳузурида уларнинг даражалари турличадир». ... Ё Аллоҳ, бизларни Қуръон аҳлидан ва унга амал қилувчилардан қилгин! Омийн! «Ҳикматлар чашмаси»дан Ўтказиб юборманг 👇 https://t.me/basmalatv
Show all...
UZCONT | | Rasmiy kanal

Kino seriallar uchun ADMIN: @Janob_hotirjam REKLAMA UCHUN +998940609009 @dilmurod2986 Mualliflik huquqini o‘zlashtirib olish jinoiy javobgarlikka sabab bo‘ladi

ХУШХАБАР (Қабрга кирган мўъмин кишига гўзал хушхабарлар) Азиз дўстим, иймон бизга Ҳақдан ато, Қара, қандай хушхабар бор мўъминларга! Икки жаҳон мўъмин топар бахту сафо, Ана шундай хушхабар бор мўъминларга. Мўъмин ўлса, ўлмаганлар мотам тутар, Ҳолбуки, у озод бўлиб, байрам тутар, Кўп сирларни Аллоҳ биздан мубҳам тутар, Ана шундай хушхабар бор мўъминларга. Ҳақ дўстлари ўлмас, дундан кечар фақат, Битта уйдан бошқасига кўчар фақат, Ер ҳам уни қувонч билан қучар фақат, Ана шундай хушхабар бор мўъминларга. Рабби танлаб, ким Қуръонга ворис эрур, Қуръон неча неъматларга боис эрур, Ҳақ дийдори мўъминларга жоиз эрур, Ана шундай хушхабар бор мўъминларга. Мўъмин қуллар яралмади фано учун, Яралгандир абадият – бақо учун, Тор ҳаётдан мангу диёр авло учун, Ана шундай хушхабар бор мўъминларга. Мўъмин учун қабрлар ҳам топур зийнат, Мункар-Накир овозида раҳму шафқат, Ер онадек меҳрибонлик қилур, албат, Ана шундай хушхабар бор мўъминларга. Гўр кенгаяр, яшилланар, шодлик – таъмин, Аҳлига шод хабар бермоқ бўлар мўъмин, Лекин «Тинчлан!» дея унга етар таскин, Ана шундай хушхабар бор мўъминларга. Мўъмин банда ерга киргач, бор омонлик, Буюк Аллоҳ қилур буюк меҳрибонлик, Ям-яшил боғ ичра яшнар тўлин ойдек, Ана шундай хушхабар бор мўъминларга. Олим бир зот вафот этса, илтифотдан – Илмин Аллоҳ бир шаклга солур, зотан, Муҳофаза этар гўрда махлуқотдан, Ана шундай хушхабар бор мўъминларга. Кимки озор бермоқдан гар ўзин тиймиш, Аллоҳ қабр қийноғидан сақлаб қўймиш, Мозорда Ҳақ раҳматидан либос киймиш – Ана шундай хушхабар бор мўъминларга. Бир қабрда азон айтур муаззин соз, Бир қабрда жавоб берур унга овоз, Ҳақ дўстлари қабрида ҳам ўқир намоз, Ана шундай хушхабар бор мўъминларга. Ер остида неча-неча сирлар пинҳон, Тиловатлар эшитилур унда ҳар он, Мўъмин қуллар ўз қабрида ўқир Қуръон, Ана шундай хушхабар бор мўъминларга. Ким Қуръонни ёдлайман деб топмиш вафот, Фаришталар унга Қуръон айлатур ёд, Қорий бўлиб Раббисига боргай у зот, Ана шундай хушхабар бор мўъминларга. Ҳар муждага Ҳақ раҳмати бўлгай асос, Кафаним деб қайғурма, эй аҳли қиёс, Мўъмин зотлар гўрда кияр гўзал либос, Ана шундай хушхабар бор мўъминларга. Ҳақ меҳрибон, бул муждалар бешак бўлур, Мўъминларга қабри юмшоқ тўшак бўлур, Масрур ётиб, қиёматга илҳақ бўлур, Ана шундай хушхабар бор мўъминларга. Ер остида бордир гўзал кароматлар, Мўъмин қуллар топур лутфу ҳимоятлар, Бир-бирини этар гўрда зиёратлар, Ана шундай хушхабар бор мўъминларга. Ким маййитни зиёратлаб, берур салом, Маййит уни таниб, алик олгай тамом, Бу мулоқат сирри ниҳон, пинҳон калом, Ана шундай хушхабар бор мўъминларга. Шаҳидларнинг руҳи – яшил қуш ичинда, Яшил гумбаз, жаннат ичра дарё унда, Олтин қандил, соя солган Арш тагинда, Ана шундай хушхабар бор мўъминларга. Мўъминларни ҳибс айлаган дунёсидир, Унда жаннат: сут ва асал дарёсидир, Ҳақ жамоли неъматларнинг аълосидир, Ана шундай хушхабар бор мўъминларга! Раббим Аллоҳ, муждаларга биз ишондик, Сендан бошқа кимимиз бор, Сенга ёндик, Сенга йиғлаб, Сендан фақат биз қувондик, Яна қандай хушхабар бор мўъминларга?.. Раббим Аллоҳ, раҳм айлагил қул зорига, Етказ бизни Ҳабибингнинг дийдорига, Жаннат, жамол бирла сийлаб, асрорига, Дегил: шундай хушхабар бор мўъминларга. Мирзо, дунё ишларидан ғамгиндирсан, Ғамгин бўлма, агар аҳли тамкиндирсан, Нурга талпин, қара, нечоғ зангиндирсан, Қара, қандай хушхабар бор мўъминларга!.. 2005 Мирзо Кенжабек
Show all...
#Тафаккур ТАФАККУР ФАЗИЛАТИ Луқмон бир ўзи узоқ ўтирарди. Унинг олдидан мавлоси (озод қилган қули) ўтиб: «Эй Луқмон, бир ўзинг ёлғиз ўтирибсан, одамлар билан ўтирсанг, сенга унс-улфат бўлишарди», деди. Луқмон: «Ёлғизлик вақти фикр тез англанади, узоқ фикрлаш жаннат йўлига йўллайди», деди. 3аҳб Ибн Мунаббиҳ: «Кишининг фикри фақат билсагина давомли бўлади, фақат амал қилган кишигина билади», деган. Умар Ибн Абдулазиз: «Аллоҳ берган неъматларни фикрдан ўтказиш энг афзал ибодат», дейди. Абдуллоҳ ибн Муборак бир куни Саҳл ибн Алини фикрга чўмиб, жим ўтирган ҳолда кўриб: «Қаерга етиб бординг?» деб сўради. «Сиротга», деб жавоб берди у. Бишр: «Одамлар Аллоҳнинг азамат(улуғлиги) ху-сусида тафаккур қилсалар, Аллоҳ азза ва жаллага ҳеч қачон осий бўлмас эдилар», деди. Абу Ҳомид Ғаззолий "Иҳёу улумиддин" Ўтказиб юборманг 👇 https://t.me/basmalatv
Show all...
UZCONT | | Rasmiy kanal

Kino seriallar uchun ADMIN: @Janob_hotirjam REKLAMA UCHUN +998940609009 @dilmurod2986 Mualliflik huquqini o‘zlashtirib olish jinoiy javobgarlikka sabab bo‘ladi

Photo unavailableShow in Telegram
Ассалому алайкум! Яхши инсон хаёлидан ёмонлик ўтмаган, соф инсон эмас, балки ҳамма нарсага ақли етиб, яхшисини танлаган инсондир... Ҳаётингиз эзгуликлар, атрофингиз яхшилар-ла тўлсин! Кунингиз хайрли ўтсин! https://t.me/TARIQATUZ
Show all...
Photo unavailableShow in Telegram
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Ўлган одамга уч нарсаси – аҳли, моли ва амали эргашади. Иккитаси – аҳли ва моли қайтиб келиб, амали (у билан бирга) қолади» ✍Бухорий ва Муслим ривояти (Анас розияллоҳу анҳудан) @TVISLOMIY 🌴
Show all...
ВАФОТ ЭТГАНЛАР УЧУН МАРОСИМ ҚИЛИШ #қисқа_савол_жавоблар ❓CАВОЛ: Динимизда вафот этганлар учун 52 маросимини қилиш тўғрисида нима дейилган? 💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Динимизда бу каби маросим йўқ. Тўғри, динимизда хайру эҳсон ва савобли амаллар қилиб, унинг савобини вафот этганларга бағишлаш бор ва бу тарғиб қилинган амалдир. Шу жумладан, имкони бўлса, маййитнинг ёки ўзининг яқинларини, ночор инсонларни чақириб, эҳсон дастурхони ҳам ёзиш мумкин. Албатта, бунинг ҳам савоби маййитга етиб боради. Аммо маййит учун турли кунларга мослаб маросим қилиш шариат талаби эмас. 52 кун деган маросим ҳам шулар қаторига киради. Буни динда бор нарса, албатта, 52 кун қилиш керак, деган эътиқодда бўлиш хато тушунчадир. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife 🔗 Улашинг: @diniysavollar
Show all...
Choose a Different Plan

Your current plan allows analytics for only 5 channels. To get more, please choose a different plan.