cookie

We use cookies to improve your browsing experience. By clicking «Accept all», you agree to the use of cookies.

avatar

TOMCHI

TOMCHI - Сув тежашда ёрдамчи. Савол ва таклифлар бўйича мутахассислар билан алоқа: @tomchiguruhi “TOMCHI” мобил иловасини ўрнатиб олиш: https://nwrmp.uz/link.html

Show more
Advertising posts
9 419
Subscribers
+47324 hours
+8327 days
+1 32830 days

Data loading in progress...

Subscriber growth rate

Data loading in progress...

Photo unavailableShow in Telegram
#sarimsoq Ўзбекистон шароитида саримсоқни пиёз пашшаси, трипс, касалликлардан сохта ун-шудринг ва ун-шудринг касалликлари кўпроқ зарарлайди. Пиёз пашшаси – кулранг, узунлиги 6-7 мм, личинкаси 10 мм, оқ рангда, оёқсиз. Личинкалари саримсоқ илдиз бўғзини шикастлайди. У саримсоқ ҳосилининг 13-24% гача камайишига сабаб бўлади. Қарши курашиш: ўсимликка 48 % ли Альфа Релл (0,5-0,7 кг/га), корбофос, циперметрин ёки абалон каби эритмаларидан бирини пуркаш тавсия этилади. Саримсоқ ўсиш даврида 2 марта қўллаш мумкин, ҳосилни йиғишдан 40 кун ав¬вал ишлов бериш тўхтатилади. Трипс – эрта баҳорда саримсоқ барги ўса бошлаганда барг қўлтиғига жойлашиб, уни зарарлайди. Танаси узунчоқ (0,8-0,9 мм), оч-сариқ рангда, жуда ҳаракатчан. Қарши курашиш: далани ўсимлик қолдиқларидан тозалаш, кузда шудгорлаш, қишлаб қолувчи личинкалар сонини камайтиришдан иборат. Баҳорда саримсоқ барг чиқаргандан сўнг зарарланган қисмларига 31,5% ли Политин (0,6-1,0 кг/га), Моспилан (0,15-0,2 кг/га), Конфидор (0,3 л/га) пуркаш тавсия этилади. Саримсоқ сохта ун-шудринг, ун-шудринг, занг каби касалликлардан зарарланади. Соя тушадиган ерларга экилган саримсоқ ўсимликлари ун-шудринг ва бошқа замбуруғ касалликлари билан зарарланади. Kanalga ulanish 💬 Savollar 📱"TOMCHI" - ni o'rnatish
Show all...
Photo unavailableShow in Telegram
🔹Тупроқлар шўрланиш даражасига кўра одатда кам, ўрта, кучли ва ўта кучли шўрланган тупроқларга бўлинади. 🔹Маълумки, кам шўрланган тупроқларда экинлар ҳосилини ўртача 25 % га, ўртача шўрланган тупроқларда – 50 % гача, кучли шўрланган тупроқларда – 75 % гача камайиши кузатилади. Ўта кучли шўрланган тупроқларда эса ҳосил буткул нобуд бўлади. 🔹Тупроқни шўрлантирувчи тузлар, кимёвий таркибидан қатъий назар, тупроқнинг маълум бир қатламларида йиғилади. Тузлар йиғиладиган қатламнинг ётиш чуқурлигига кўра, тупроқлар шўрхок (0-30 см), шўрхокроқ (30-80 см), чуқур шўрхокроқ (80-150 см) ва чуқур шўрланган (>150 см) турларга бўлинади. 🔹 БАТАФСИЛ Kanalga ulanish 💬 Savollar 📱"TOMCHI" - ni o'rnatish
Show all...
👍 6
⁉️ BILASIZMI Katta Hisor kanali qaysi davlatlar hududlarini suv bilan ta’minlaydi?Anonymous voting
  • Faqat O‘zbekiston
  • O‘zbekiston va Tojikiston
  • Qirg‘iziston va O‘zbekiston
  • Qirg‘iziston va Tojikiston
0 votes
👍 6
Photo unavailableShow in Telegram
#ғўза 🌾Ғўза қатор ораларини экишга тайёрлаш олдидан таъсир этувчи модда ҳисобида фосфорли ва калийли ўғитларин йиллик меъёри фосфор 90-100 кг, калий 50-60 кг ҳисобида берилади. Агарда ғўзапоялари йиғиштириб олинган ер майдони бўлса, ундай ер майдони 10-12 см чуқурликда чимқирқар ёрдамида юза юмшатилгандан кейин 20-25 см чуқурликда ағдариб ҳайдалади. Ҳайдалган ер майдонидаги тупроқ намлиги дала нам сиғимига нисбатан 50-60 фоизни ташкил этганда ер «зиг-заг» борона ёрдамида борона қилинади. 🌾Ғўза қатор ораларини экишга тайёрлаш олдидан фосфорли ва калийли ўғитларни йиллик меъёри берилиб, ғўза қатор ораларидаги бегона ўтлар уруғи тарқалмаслиги учун улар юлиниб, дала қирғоғига олиб чиқиб ёқиб юборилади. Шундан кейин ғўза қатор ораларига ишлов берилади. Kanalga ulanish 💬 Savollar 📱"TOMCHI" - ni o'rnatish
Show all...
👍 1
Repost from Huquqiy axborot
Photo unavailableShow in Telegram
#Биласизми 📝 Қонунчиликка кўра, пахта тозалаш саноати корхоналарида пахта тозалаш билан боғлиқ қуйидаги ишларда тўлиқ бир мавсум ишлаш пенсия тайинлаш учун бир йил меҳнат стажига ўтади: ➖пахтани қуритиш; ➖пахтани тозалаш; ➖пахтани юклаш, тушириш; ➖пахтани пневмотранспортга ортиш; ➖қуритиш-тозалаш цехини йиғиштириш ва иситиш, ишлаб чиқариш чиқиндиларини чиқариб ташлаш. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
Show all...
👍 3
⁉️ BILASIZMI Katta Hisor kanali qaysi daryodan suv oladi?Anonymous voting
  • Varzob
  • Kofarnihon
  • Amudaryo
  • Surxondaryo
0 votes
👍 11
Photo unavailableShow in Telegram
#gidroponika 1️⃣Гидропоникада экин ўстириш осон иш эмас. У билан шуғулланмоқчи бўлганлар махсус билим ва тажрибага эга бўлиши керак. 2️⃣Иссиқхона қурилиши катта маблағни талаб этади. 3️⃣Узлуксиз сув ва электр энергияси керак. 4️⃣Маҳсулот ишлаб чиқаришдаги техник хатолар тупроқда ўстиришга қараганда тезроқ ва жиддийроқ сезилади. 5️⃣Электр воситалари, ускуналар ва компьютер дастурла¬ри орқали бошқариш тўғри ишлаётганлигини доимий назоратга олиш лозим. Чунки микроиқлим ва озиқланиш шароитлари орқали келиб чиққан физиологик бузилишлар рўй бериши мумкин. 6️⃣Гидропоникада экин етиштириш талаб даражасида амалга оширилмаса, экологиянинг ифлосланишига олиб келади. Полиэтилен плёнка ва кимёвий ўғитлар атроф-муҳитни кам бўлса-да ифлосланишига олиб келади. Kanalga ulanish 💬 Savollar 📱"TOMCHI" - ni o'rnatish
Show all...
👍 12
Photo unavailableShow in Telegram
🔹Айрим туз бирикмалари ўсимликларга унча зарарли таъсир кўрсатмайди. Ҳатто уларнинг юқори концентрациялари ҳам айрим зарарли тузларга қараганда тупроққа кам таъсир қилади. Бундай ҳодиса тузлар антагонизми деб аталади. Энг кучли антагонистлар– натрий ва кальций катионларидир. БАТАФСИЛ Kanalga ulanish 💬 Savollar 📱"TOMCHI" - ni o'rnatish
Show all...
👍 5
⁉️ BILASIZMI Zang kanali jami qancha sug‘oriladigan maydonni suv bilan ta’minlaydi?Anonymous voting
  • 50 000 ga
  • 55 000 ga
  • 60 000 ga
  • 65 000 ga
0 votes
👍 3
Photo unavailableShow in Telegram
#gidroponika 🍅🥒🧄🥦🥬 🌱1. Гидропоникада экиннинг ҳосилдорлиги ва сифат даражаси тупроқда етиштирилганидан юқори бўлади. 🌱2. Озиқ моддалар тўғридан-тўғри ўсимликнинг илдизига берилганлиги сабабли сув ва ўғит сарфи камаяди. 🌱3. Пестицидлардан фойдаланиш камайиб боради, чунки ўсиш воситаси сифатида ишлатиладиган материаллар одатда стерилдир. 🌱4. Гидропоника – ўсимлик етиштириш мумкин бўлмаган шўрланган, тошли, лалми ва бошқа жойларда ҳам экин етиштириш имконини беради. 🌱5. Ўсимликларга бериладиган озиқ моддаларнинг миқ¬дори ва нисбатларини ўзгартириб, ўсимликнинг вегетатив ёки генератив босқичларини бошқариш мумкин. 🌱6. Гидропоникада алмашлаб экиш усули талаб қилмай¬ди, шунинг учун йил давомида экин етиштириш имкони бўлади. 🌱7. Тупроқли деҳқончиликда бажариладиган тупроққа ишлов бериш, тупроқни ташиш, зарарсизлантириш ёки ювиш гидропоникада талаб қилинмаганлиги туфайли ишчи кучи камаяди. 🌱8. Гидропоникада ўсимликларга макро ва микро элементларни керакли миқдор ва усулда берилганлиги учун янада сифатли ва мазали маҳсулотлар олиш мумкин. 🌱9. Гидропоникада экин етиштиришни автоматлаштириш жуда қулай. Унда суғориш, ўғитлаш ва шунга ўхшаш тадбирлар автоматик равишда бошқарилиши мумкин, бу эса меҳнатни тежашга имкон беради. 🌱10. Гидропоникада ишлатиладиган сув тупроқли деҳқончиликда ишлатиладиган сув миқдоридан анча кам. Тупроқда ўсимликларга берилган сувнинг бир қисми оқиши, ювилиши ва буғланиши туфайли йўқолади. Шу сабабдан тупроқсиз деҳқончиликда ишлатилган сув миқдори тупроқда ишлатиладиган сувга нисбатан 50% га тежалади. Kanalga ulanish 💬 Savollar 📱"TOMCHI" - ni o'rnatish
Show all...
👍 8
Choose a Different Plan

Your current plan allows analytics for only 5 channels. To get more, please choose a different plan.